+99x xxx xx xxпоказывать
Местонахождения

Местонахождения

Ташкент, Узбекистан
Чиланзарский район
0.00 (0 голосов(а))

Робототехника курслари | Integer Education

Детали курса

Ташкент, Узбекистан Чиланзарский район
Номер курса: 63
Просмотры: 260
Добавлено в 12-08-2019 09:53:15
0.00 (0 голосов(а))

Конкретные детали

Формат обучения ---
Интенсивность курса ---
Длительность обучения ---
Экзамены ---

Описание

Ураа! Энди Тошкент шаҳрида болалар учун ўзбек тилида робототехника курслари бошланади. Фарзандингиз ёзни мароқ билан ва фойдали ўтказишини истайсизми? Курсларимиз сиз учун очиқ! Робототехника нима? Болалар уни ўрганишдан қандай фойда олишади? Робототехника бутун дунё бўйлаб шиддат билан ривожланиб бораётган соҳа. Фарзандларингиз робототехниканинг бошланғич курсларини ўзлаштириш орқали қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлади: 1. ИТ соҳасида бошланғич билимларни ўзлаштиради (дарсларда роботларни ишлатиш учун компьютерда код ёзишади) 2. Бошқа тенгдошлари билан бир лойиҳа устида ўзаро жамоа бўлиб ишлаш кўникмасини оширади 3. Турли вазиятларда ностандарт фикрлаш ва ижодий ечим топиш қобилияти ривожланади 4. Муаммолар бўйича қарорлар қабул қилиш ва масъулиятли бўлиш кўникмаси ортади 5. Механика ва конструкторлаш бўйича фундаментал билимларни олади 6. Дунёқараши кенгаяди Айни дамда 3 босқичдаги робототехника курсларимиз мавжуд: • Integer Robo Start: Lego WeDo 2.0 — Бошланғич курс. Бунда фарзандингиз конструкциялаш, компьютерда ўз роботи учун дастур ёзиш ва уни харакатлантиришни ўрганишади • Integer Robo Intermediate: — Юқори даража. Бу курсимиз Бошланғич курсни муваффақиятли тамомлаган болалар учун давом эттириш мумкин. Бунда энди роботлар анча мураккаблашади, ва жиддий дастурлашга ўтилади. Вазифалар анча мураккаблашади • Integer Robo Advanced: Arduino — Мураккаб босқич. Бу курсда болалар робот ясаш ва дастурлашнинг янги платформаси билан танишишади ва олдингиларидан фарқли бўлган бу платформа улар учун янги билимларни очади. Бу босчиқда ҳаммаси қўлда ясалади, паят қилинади ва дастур ёзилади Робототехника курси ҳақида маълумот: • 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун. • Курс умумий 5 ой давом этади. • Фарзандларингиз турли робототехника танловларида иштирок этишади • Ҳафтада 2 маротаба 1,5 соат давом этади. • Нархи: 240 000 сўм. • Дарсда барча зарур нарсалар, компьютер, робот конструкциялари тақдим этилади. • Ўқитувчи: Иброхим Қодиров - Дастурлаш соҳасида 6 йил, педагогика ва болалар психологияси соҳасида 3 йил фаолият олиб борган. • Манзил: Чилонзор 12, Фарход бозори чоррахасида, Registon ўқув марказида. Локация телеграм каналимизда бор: inteduz • Биринчи танишув дарси бепул. Ҳозироқ телефон қилинг ва танишув дарсига ёзилинг. Гуруҳда жойлар сони чекланган шошилинг. Лицензия: NAS UZ 001. Гувохнома: 004146 Алижер Ривож НОУ

Рейтинг

Качества

Отзывы пользователей

Добавить отзыв